Renkler Arasında 30 yıl-Erkin Arol Sergisi

Sıradaki içerik:

Renkler Arasında 30 yıl-Erkin Arol Sergisi

e
sv

Пресс-релиз“Ранглар аро 30 йил” – Эркин Оролнинг шахсий кўргазмаси

22 Ekim 2025 21:29
avatar

hclife

  • e 0

    Mutlu

  • e 0

    Eğlenmiş

  • e 0

    Şaşırmış

  • e 0

    Kızgın

  • e 0

    Üzgün

Пресс-релиз
“Ранглар аро 30 йил” – Эркин Оролнинг шахсий кўргазмаси

Эркин Оролнинг “Ранглар аро 30 йил” деб номланган шахсий кўргазмаси рассомнинг 30 йиллик ижодий йўлини қамраб олган. Кўргазмада муаллифнинг 100 га яқин асари намойиш этилмоқда. Улардан кўпчилиги биринчи марта жамоатчилик эътиборига тақдим қилинмоқда.
Рангтасвирчи рассом Эркин Орол ижоди – академик мактаб анъаналари, импрессионистик эркинлик ва миллий анъаналарни уйғунлаштирган.
Унинг портретларида – инсоннинг руҳий олами ва қадр-қиммати; турмуш манзаралари акс этган асарларида – кундалик ҳаёт поэзияси ва табиат билан уйғунлик акс этган. Рассом натюрмортларида мато нақшлари ва керамика авлодлар давомийлигининг рамзи сифатида маданий хотирани асровчилари ҳисобланади. Унинг рангтасвири – бу ўтмиш ва бугун орасидаги, “шахсийлик” ва “абадийлик” ўртасидаги “кўприк”дир.
Рассом асарлари – бу мувозанатни излаш, ўтганларга ҳурмат, инсон ва заминга муҳаббатдир.
Эркин Орол асарларида замон нафаси ва абадий қадриятлар: инсон қадр-қиммати, инсоннинг табиат билан уйғунлиги ва авлодлар аро ришталарни ҳис этасиз.
Эркин Орол кўргазмасига хуш келибсиз!
Кўрик ёқимли ўтсин!

  • Site İçi Yorumlar

En az 10 karakter gerekli